Рецепт синафлан

Рецепт синафлан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИНАФЛАН

Препаратнинг савдо номи: Синафлан

Халқаро патентланмаган номи

Флуоцинолон ацетониди.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

100 г суртманинг таркиби:

Фаол модда:

флуоцинолон ацетониди (синафлан) – 0,025 г,

Ёрдамчи моддалар:

пропиленгликоль – 4,975 г, вазелин (тиббий вазелин) – 80,0 г, ланолин (сувсиз ланолин) –    5,0 г, церезин – 10,0 г.

Таърифи:

Оч-сариқдан то сариқ ранглигача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид

АТХ коди: D07AC04.

Фармакологик таъсири

Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва қичишишга қарши таъсирга эга. Терига таъсирида нейтрофилларнинг четки тўпланишини олдини олиш юз беради, бу яллиғланиш экссудатининг ва цитокинларнинг ишлаб чиқарилишини камайишига, макрофагларнинг миграциясини тормозланишига, инфильтрация ва грануляция жараёнларини камайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Тери юзасидан сўрилганидан кейин плазма оқсиллари билан боғланади, асосан жигарда метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг қуруқлиги билан бирга кечувчи микробсиз этиологияли терининг ўткир ва сурункали яллиғланиш ва аллергик касалликлари (себореяли дерматит, турли генезли ва локализацияли экзема, нейродермит, терини қичишиши, псориаз, қуёшли куйишлар, ҳашоратларни чақиши) да қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Флуоцинолон ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, пушти хуснбузар, акне, периорал дерматит, терининг бактериал, вирусли, замбуруғли касалликлари, тери туберкулёзи, сифилис, поствакцинал реакциялар, болдирнинг трофик яралари, аногенитал қичима, тери раки, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қиз болаларнинг жинсий етилиш даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга сиртга қўлланади.

Антисептик суюқлик билан хўлланган тампон билан олдиндан артилган терига препаратнинг катта бўлмаган миқдори кунига 2-4 марта қўйилади ва бироз ишқаланади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади, касалликни давомли кечишида 25 кунгача.

Болаларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Шикастланишнинг чекланган ўчоқларида самарасини кучайтириш учун суртмани окклюзион боғлов остига қўллаш мумкин. Боғлов остида суткада 2 г дан ортиқ суртмани қўллашга рухсат берилмайди. Суртмани дерматозларнинг қуруқ шаклларида ишлатган афзалроқ.

Агар даволагандан кейин яхшиланиш кузатилмаса ёки янги симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган дозаларда қўлланг. Зарурати бўлганида, илтимос дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсири

Ачишиш, тери қичимаси, терининг қуруқлиги, «стероид» хуснбузар, фолликулит. Терини иккиламчи инфекцион шикастланишлари ва унда атрофик ўзгаришларни ривожланиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида – иккиламчи иммунтанқислиги, гипертрихоз, алопеция, айниқса аёлларда, терининг атрофияси, гирсутизм, препарат қўйилган жойда, телеангиоэктазиялар, пурпура, пигментацияни бузилиши. Терининг катта юзаларига қўйилганида, тизимли кўринишлари бўлиши мумкин (гастрит, меъданинг “стероид” яраси, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, Иценко-Кушинг синдроми, “стероид” қандли диабет, стриялар, репаратив жараёнларни секинлашиши).

Агар йўриқномада кўрсатилган бирон-бир ножўя оғирлашса ёки йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самаралар кузатилса, бу ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ошириб юборилиши эҳтимоли кам, лекин препаратни сўрилишга мойиллиги юқори бўлган шикастланган терининг катта юзаларида узоқ вақт давомида окклюзион боғлам билан қўлланилганда гиперкортицизм белгилари: гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безининг функциясини қайтувчан сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми кўринишлари билан кечувчи дозани сурункали ошириб юборилиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик, зарурати бўлганида сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, препаратни бекор қилиш (узоқ вақт даволаганда – аста-секин бекор қилиш).

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Микробларга қарши воситалар билан мутаносиб.

Гипотензив, диуретик, антиаритмик дори воситалари, калий препаратларининг фаоллигини пасайтиради.

Сийдик ҳайдовчи препаратлар (калий тежовчиларидан ташқари) гипокалиемия ривожланишининг хавфини оширади.

Глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида препаратнинг иммунодепрессив самараси туфайли, вакцинация ва иммунизацияни ўтказиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Фақат терининг катта бўлмаган соҳаларида қисқа курслар билан қўлланади. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Даволаниш вақтида эркин кийим кийиш тавсия қилинади. Оддий ёки пушти хуснбузари бўлган беморларда даволаниш фонида касалликни зўрайиши мумкин. Маҳаллий инфекцион асоратларни олдини олиш учун микробларга қарши воситалар билан бирга буюриш тавсия қилинади.

Терининг атрофик ўзгаришлари бўлган шахсларда, айниқса кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар препаратни қўллаш билан боғлиқ юқори сезувчанлик белгилари ёки терини таъсирланиши кузатилса, даволашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Узоқ вақт даволаганда, препаратни терининг катта юзасига суртилганда, окклюзион боғлам ишлатилганда, шунингдек болаларда глюкокортикостероидни тизимли сўрилиши кузатилиши мумкин; гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези функцияси сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари ривожланиши мумкин.

Терининг бошқа юзаларига нисбатан юз терисида маҳаллий таъсирга эга глюкокорстикостероидлар билан даволагандан кейин атрофик ўзагаришлар кўпроқ кузатилиши мумкин; бундай ҳолларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Препаратни юзга, бурмаларга, табиий букилмалар соҳасига, юпқа тери соҳаларига суртилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат шиллиқ қаватларга суртилмасин.

Глюкокортикостероидлар терининг айрим касалликларини кўринишини ўзгариши мумкинлигини ёдда тутиш керак, бу диагноз қўйишни қийинлаштириши мумкин. Бундай ташқари, глюкокортикостероидларни қўллаш яраларни битишини секинлашишининг сабабчиси бўлиши мумкин.

Глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволашни тўсатдан бекор қилиш терини жадал қизариши ва ачишиш ҳисси билан кечувчи дерматит кўринишида намоён бўлувчи рикошет синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин.

Шунинг учун узоқ вақт даволагандан кейин препаратни аста-секин бекор қилиш керак, масалан уни тўлиқ бекор қилишдан олдин вақти-вақти билан даволаш схемасига ўтиш.

Препаратнинг таркибига кирувчи пропиленгликоль, ланолин суртилган жойда таъсирланиш чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 2 ёшдан ошган болаларда қўллаш мумкин. Кичик болаларда тери бурмалари, пеленка, тагликлар окклюзион боғламга ўхшаш таъсир кўрсатиши ва глюкокортикостероидни тизимли сўрилишини ошириши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Бундай ташқари болаларда тери қопламалари юзаси ва тана вазни нисбати, шунингдек терини етилмаганлиги туфайли тизимли сўрилиш даражаси юқори бўлиши мумкин. Глюкокортикостероид билан узоқ вақт даволаш уларда ўсиш ва ривожланишни бузилишларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун препаратни узоқ вақт қўллаш шифокор назорати остида олиб борилиши керак. Болалар самарага эришиш учун етарли бўлган минимал дозани олишлари керак. Болаларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ўрганилмаган.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 0,025% суртма.

10 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити:

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат қўлланмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.



Источник: meducate.uz


Добавить комментарий